Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қаҳрамонларча ҳалок бўлган таразлик полициячининг оиласига 3 хонали квартира берилди

18 Январь 10:59

ТARAZ. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлган полиция ходимлари ва ҳарбий хизматчилар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Тартибсизликларга қарши курашган қаҳрамонлардан бири Тараз шаҳар ички ишлар бошқармаси 1-бўлими участка инспектори, полиция капитани Рахат Сланбеков бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Давлат раҳбари топшириғига асосан вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев марҳумнинг онасига II даражали «Айбын» орденини топширди. Уч хонали квартира калити ҳам турмуш ўртоғи, беш ўғил-қизи қолган қаҳрамоннинг оиласига топширилди.

Қозоғистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли 5513-ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тадбирда Рахат Сланбековнинг оила аъзолари, яқинлари, ҳамкасблари иштирок этди. Улар марҳум хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди. Вилоят раҳбари оғир паллада жасорат кўрсатган Рахат Сланбеков номи юрт хотирасида доимо сақланиб қолишини таъкидлади.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат тинчлигини кузатиш йўлида, золимларга қарши курашда ҳалок бўлган қаҳрамонларни турли давлат мукофотлари билан тақдирлаш, уларнинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди.

Бузғунчилар қўлида ҳалок бўлган Рахат Сланбековнинг қаҳрамонлиги ва жасорати ҳамкасблари ва кейинги авлод учун ибратдир. У ўзининг ҳақиқий ватанпарвар, афсонавий инсон эканлигини, ўз бурчини муносиб ва ​​виждонан бажариб, исботлади. Юрт фаровонлиги, халқ тинчлиги учун ўзини фидо қилди. Рахат Сланбеков каби қаҳрамон посбонларнинг номларини юрт ҳеч қачон унутмайди.

Мард полициячининг ўлими барчамиз учун фожиа бўлди. Унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ортда қолган ўғил-қизларга фақат омад, узоқ умр тилаймиз, – деди вилоят ҳокими Б.Сапарбаев.

Вилоят раҳбари Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва хавфсизлик хизмати ходимларининг оила аъзоларига давлат бундан кейин ҳам ёрдам беришини, маҳаллий ҳокимлик ҳамиша ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.

Ўз навбатида Рахат Сланбековнинг онаси Улбўсин Жапарова ҳам Ватан учун қурбон бўлган ўғлининг қазосига кўпчилик ҳамдардлик билдирганига, жасорати беэътибор қолмай, Давлат мукофоти билан тақдирланганига шукроналик билдириб, мамлакатга тинчлик тилади.

Муаллиф: Сая Сембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар