Қўшни давлатларнинг биронтасига Қозоғистоннинг ҳудудий даъвоси йўқ – ТИВ
1 Июль 14:05

Қўшни давлатларнинг биронтасига Қозоғистоннинг ҳудудий даъвоси йўқ – ТИВ

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг қўшни давлатларнинг ҳеч бири билан ҳудудий баҳслари йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида» халқаро конференцияси чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йил март ойида қабул қилинган 2020-2030 йилларга мўлжалланган ташқи сиёсат концепцияси Қозоғистон дипломатиясини янада такомиллаштиришга асос бўлади. Ушбу ҳужжат халқаро майдонда миллий манфаатларни илгари суришнинг стратегик устувор йўналишлари ва механизмларини белгиловчи асосий тамойилларни шакллантиради. Концепцияда ташқи сиёсат курси асосларининг узвийлиги – кўп векторлилик, мувозанат, прагматизм ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш сақланиб қолган», — деди вазир.

Мухтар Тлеуберди Қозоғистон постсовет ҳудудида биринчилардан бўлиб давлат чегарасини бутун узунлиги бўйича расмийлаштиргани ва бугунги кунда қўшни давлатларнинг бирортаси билан ҳудудий низо йўқлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, вазир мамлакатимизнинг 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзолигига сайлангани тарихий воқеа эканини таъкидлади. Қозоғистоннинг аъзолиги Марказий Осиёнинг долзарб масалаларини юқори савияда тақдим этиш учун ажойиб имконият бўлди. Чунки мамлакатимиз бутун сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар мажмуасини бошдан кечираётган минтақадаги барча давлатларнинг жамоавий манфаатларини ифодалашга интилди. Мамлакатимиз халқаро майдондаги маъсулиятли ва тинчликпарвар сиёсати туфайли 2010 йилда постсовет ҳудудида биринчи бўлиб ЕХҲТга раҳбарлик қилиш шарафига сазовор бўлди.

«Қозоғистон раислигининг натижаси ЕХҲТнинг XXI асрдаги биринчи ва афсуски, ягона саммитининг пойтахтимизда ўтказилиши ва «Хавфсизлик ҳамжамияти сари» тарихий Астана декларациясининг қабул қилиниши бўлди. Европа хавфсизлигининг ҳозирги инқирози шароитида Астана саммити мероси континентал хавфсизлик платформасини шакллантиришда ҳамон долзарбдир», — деди Мухтар Тлеуберди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив