Кўп асрлик мустақил давлатчилик анъаналаримизни яна бирлаштирдик - ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кўп асрлик мустақил давлатчилик анъаналаримизни яна бирлаштирдик. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳурматли ватандошлар! Азиз биродарлар! Барчангизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман! Биз 30 йил олдинги аждодлар орзусини амалга оширдик. Биз бутун дунёга янги қозоқ давлати тузилганимизни эълон қилдик, мустақиллигимизни эълон қилдик. Кўп асрлик мустақил давлатчилик анъаналаримизни яна бирлаштирдик. Дарҳақиқат, суверенитетга эриша олмаган мамлакатлар бор. Дунёда миллионлаб одамлари бўлса-да, умумий ерга эга бўлмаган кўплаб халқлар мавжуд. Қозоқларга эса ўз давлатини яратиш бахти насиб этди. Бу катта бахт, халқ бахти! Бундан ортиқ шодлик, юксак мақом борми?!»,- деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Республикаси Президенти Мустақиллик энг муқаддас, энг азиз қадриятимиз, асосий бойлигимиз эканини алоҳида таъкидлади.

«Халқимиз мустақиллик қадр-қимматини бутун қалби билан ҳис қилади. Чунки биз эркинликнинг қадрини биламиз. Кўплаб қаҳрамон аждодларимиз озодлик йўлида қурбон бўлди. Кўп оғир кунларни бошдан кечирдик. Бироқ халқимиз барча синовларга бардош берди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар