Кўҳна Култўбе шаҳри тарихи қандай даврларга бўлинади

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Археологик ва тарихий-маданий тадқиқот ишларини олиб борган олимлар Кўҳна Култўбе шаҳри тарихи бирнечта даврларга бўлинишини аниқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олимларнинг айтишича, Култўбе шаҳрида илк археологик тадқиқот ишлари 2010 йилда таниқли қозоғистонлик олим Ерболат Смағулов (1952-2019) бошчилигида олиб борилган. Кейин археологлар Култўбе – Ясси (Туркистон) шаҳрининг энг қадимий қисми эканлигини аниқлашди. Б.э.а. биринчи асрга мансуб ибодатхона ва бирқатор меъморий конструкцияларнинг топилиши Ясси шаҳрининг тарихини бир ярим минг йил аввалдан бошлаш лозимлигини исботлади ва бу Буюк дала тараққиёти тарихи ва маданиятини шакллантирган аспектларни қайта кўриб чиқиш талабини илгари сурди.

2017 йилда объект олимлар эътиборини ўзига қаратиб, Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институти бошчилигидакичик илмий лойиҳа доирасида тадқиқот ишлари бошланди. 2019 йилда ERG молиявий кўмаги лойиҳани йириклаштириш имконини берди.

«ERG муқаддас Қозоғистон ерида олиб бориладиган археологик қазилма ишларнинг моҳиятини яхши тушунади. Тарихни билмасдан келажак ҳақида гапириш мумкин эмас. Қазилма ишлари натижасида топиладиган тарихий ёдгорликлар боболар буюклигини исботлаб келмоқда», - дейди «ERG Кўмек» жамғармаси раҳбари Болат Оразов.

«Култўбе шаҳрини қайта тиклаш» дастуридан ташқари, ERG кейинги беш йилда турли хил ижтимоий тадбирларга 107 миллиард тангадан зиёд инвестиция киритган.

Бунгача Култўбе –Ясси шаҳрини тиклаш бўйича тўлақонли археологик қазилма ишлари олиб борилмаганди. 2019 йилда Култўбенинг қадимий ҳудудларида (27 га) катта масштабли георадар сканерлаш ишлари олиб борилди. Натижада археологик қазилма ишларини олиб бориш учун энг истиқболли участкалар аниқланди.

№1 участкада археологик тадқиқот олиб борилиб, XII-XIV асрларга мансуб бирқатор археологик объект тозаланди. У ердан топилган топилмалар Култўбе тарихий-маданий ландшафтининг асосий тўртта даврини ажратишга замин яратди:

- биринчи давр (II-IV асрлар) - Сармат-Қанғ давридаги диний ва маънавий марказ;

- иккинчи давр (VII - IX асрлар) – турк ҳоқонлиги давридаги кичик шаҳарча;

- учинчи давр (Х - ХІІІ асрлар) – ўрта асрлар (шаҳар маданиятининг тараққий этиши ва Хўжа Аҳмад Яссавий даври);

- тўртинчи давр (XVI - XIX асрлар) – Қозоқ хонлиги даври. Бу даврда Култўбе муҳим сиёсий ва иқтисодий марказ, маданиятлар бешигига айланди, Туркистон – Қозоқ хонлиги пойтахти бўлди, кейинчалик қалмоқлар хужумлари оқибатида шаҳар вайрон қилинди.

Асл ҳолини тиклаш учун қадимий Туркистон шаҳар меъморчилигининг муҳим намуналари ҳисобланмиш объектлар аниқланди. III-IV асрларга мансуб аёллар ноёб заргарлик буюмлари, қадимий ва ўрта асрларга мансуб керамика маҳсулотлари, диний мазмундаги китоблар топилди.

2020 йилда №2 участкада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар