Кўкшетауда халқаро комедия театрлари фестивали бўлиб ўтмоқда

None
KÓKSHETAÝ. Кazinform – Кўкшетауда давлат ва жамоат арбоби Темирбек Жургенов таваллудининг 125 йиллиги ҳамда Халқаро театр куни муносабати билан «SALEM» халқаро комедия театрлари фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шахмет Қусайинов номидаги вилоят қозоқ мусиқали драма театрида очилган театр фестивалида Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон театрлари 9 йўналиш бўйича иштирок этмоқда.

Фестивалнинг очилишида Ақмола вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Айгул Сабитова, халқ артисти, театр ва кино актёри, театр ўқитувчиси Тилектес Мейрамов, ТУРКСОЙга аъзо давлатлар давлат театрлари раҳбарлари кенгаши координатори, Озарбайжондаги вакили Элчин Гафарли, Т.Жургенов номидаги Қозоғистон Миллий Бадиий академияси Рассомлик факультети декани, санъат фанлари номзоди, «Театр санъати тарихи ва назарияси» кафедраси профессори, театршунос Меруерт Жақсилиқова, Евроосиё театр ассоциацияси Озарбайжондаги вакили Юсиф Жаъфаров, жамоат арбоби, ёзувчи-драматург Жабал Ерғалиевлар иштирок этиб, театр санъати ривожи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Муаллиф: Аслан Оспанов


Сўнгги хабарлар