Кўкшетауда енгил атлетика манежи фойдаланишга топширилди

None
None
KÓKSHETAÝ. Kazinform – Кўкшетауда Мустақиллик куни байрами арафасида енгил атлектика манежи фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Манеж аслида 1989 йилда қурилган. Тўқсонинчи йиллар бошида хусусийлаштирилиб, қаровсиз қолгандан сўнг, давлат балансига ўтказиш учун анча вақт сарфланган. 2018 йилда юқори спорт маҳорати мактабининг балансига ўтказилиб, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва Мустақиллик байрами арафасида яна спортчиларга эшик очди.

Очилиш маросимида ҳудуд раҳбари Ермек Маржиқпаев иштирок этиб, табрик сўз сўзлади.

«Кўриб турибмизки, манеж модернизация қилинди. Бу спортчиларимизни янги ғалабалар сари илҳомлантиради», - деди Е.Маржиқпаев.

Объектнинг очилиш маросимида енгил атлетика ривожига ҳисса қўшган Абдрахман Абдирашитов, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, Ақмола вилояти енгил атлетика бўйича катта мураббийи Василий Чуйко ва СССР спорт устаси, Алмагул Адилов иштирок этишди.

Янги иншоотда Нур-Султан шаҳри, Шимолий Қозоғистон, Қостанай ва Ақмола вилоятларидан келган спортчилар иштирокида мусобақа бўлиб ўтмоқда. Турнирда 2002-2003 йилларда туғилган 200 нафар ўсмир 60 м, 200 м, 400 м, 800 м, 1 500 м, 3 000 м масофаларда югуриш бўйича баҳслашмоқда.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар