+7 (701) 759 90 19
USD 380.84 EUR 419.50
RUB 6.05 CNY 54.90
Янгиликлар

Кўк чой умрингизни узоқ қилади - тадқиқот

16 Январь 17:16
Баҳам кўринг:
Кўк чой умрингизни узоқ қилади - тадқиқот

NUR-SULTAN. Kazinform – Олимларнинг сўнгги тадқиқотларига кўра, ҳафтасига уч маҳал кўк чой ичиш юрак-қон томири касалликларидан келадиган ўлим хавфини камайтириб, одамнинг узоқ ҳаёт кечиришига ёрдам беради, деб хабар беради Kazinform CNN ресурсига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Ухандан олиб келинган қозоғистонлик талабалар махсус корпусда текширилади Коронавирус: Хитойда бир суткада касаллар сони 1,7 мингга кўпайиб, 26 одам ҳалок бўлди Ухан шаҳридаги қозоғистонлик талабалар эвакуация қилинади

Хитой олимларининг айтишича, қора чойга нисбатан кўк чойнинг соғлиққа фойдаси кўпроқ. Тадқиқотда 100 902 одам иштирок этган ва уларни олимлар 7 йил давомида кузатиб борган. Тадқиқот натижасида кўк чойни доимий равишда истеъмол қилувчиларда юрак касалликлари ва инсульт хавфи 20 фоиз камайган.

Хитой юрак-қон томирлари касалликлари миллий маркази, Пекин тиббиёт колледжи, Хитой тиббиёт академияси бирлашиб амалга оширган тадқиқот натижасида ёши 50дан ошган чой ичмайдиган одамлар чойхўрлардан 1,6 ёш камроқ ҳаёт кечириши аниқланган.

Олимлар кўк чойнинг юрак-қон томирлари касалликларидан ҳимоя қилишини таъкидлашмоқда. Қора чой кўк чой каби қайта ишланмаслиги сабабли, унинг самарадорлик кўрсатгичи пастроқ.


Калит сўзлар:
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив