Кўчмас мулк нархининг ошиши глобал тенденциядир
31 Декабрь 14:55

Кўчмас мулк нархининг ошиши глобал тенденциядир

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда ноябр ойида янги уй-жойлар нархи 0,6 фоизга ошиб, ҳар квадрат метрнинг ўртача нархи 354,7 минг тенгега етди. Иккиламчи бозорда нархлар, ўз навбатида, ойига 1,1% га ўсиб, ўртача 282,3 минг тенгегача кўтарилди. Йил давомида янги уй-жой бозорида нархларнинг ўсиши 15,2 фоизни, иккиламчи уй-жой бозорида – 23,1 фоизни ташкил этган, дея хабар беради Kazinform Ranking.kzга таяниб.

Ranking.kz сайти экспертларининг таъкидлашича, кўчмас мулк нархларининг ўсиши бутун дунё бўйлаб тенденция ҳисобланади. Масалан, агар Қозоғистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида янги уй-жой нархлари ўртача 11,2% ошган бўлса, Евростат маълумотларига кўра, Туркияда 33%, Чехия Республикасида 14,7%, Литвада - 12,5%, Эстонияда - 11,9% қимматлашган.

Янгиликлар

Архив