Juniors Davis Cupда иштирок этадиган Қозоғистон ўсмирлар терма жамоасининг тўлиқ таркиби аниқланди

None
Фото: ktf.kz
SHYMKENT. Kazinform - Чимкентда Қозоғистон теннис бўйича ўсмирлар терма жамоасидаги учинчи вакант ўрин учун саралаш якунланди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Уни Алмати теннис мактаби тарбияланувчиси Дамир Жалғасбай ютди. Биринчи саралаш ўйинида Артем Сидоровни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Ерасил Бақтияр устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 6:1, 6:3.

Шундай қилиб, Asia/Oceania Final Juniors Davis Cup саралаш баҳсида Қозоғистон шарафини Амир Омарханов (Қарағанди), Занғар Нурланули (Туркистон) ва Дамир Жалғасбай (Алмати), жамоа сардори Сергей Квак ҳимоя қилади.

Ўғил болалар ўртасида саралаш босқичи 8-13 май кунлари бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун Қозоғистон, Австралия, Малайзия, Покистон, Сингапур, Хитой Тайпейи, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Таиланд, Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари кураш олиб боради.

Турнирларнинг ҳар бирининг саралаш босқичида тўртта гуруҳга бўлинган 16 та жамоа ўйнайди. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Улар жамоавий жаҳон чемпионати йўлланмалари учун кураш олиб боради. Бу йил ўғил болалар Осиё/Океаниядан тўртта ё‘лланма учун курашадилар (ярим финалчилар автоматик тарзда Жаҳон чемпионатига йўлланма олади).


Сўнгги хабарлар