Junior Eurovision-2022 танловида Қозоғистондан Давид Чарлин иштирок этади

None
ASTANA. Кazinform – Junior Eurovision-2022 халқаро қўшиқ танловида Қозоғистон номидан Давид Чарлин иштирок этади, дея хабар беради Кazinform «Хабар» агентлиги матбуот хизматига таяниб.

Junior Eurivision-2022 халқаро қўшиқ танловининг Гранд финали 11 декабр куни Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтади. «Baqytty Bala – 2022» IV халқаро танловининг бу йилги финалчиси Давид Чарлин санъат танловида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Қозоғистонликлар жонли эфирни 11 декабр, соат 21:00 да «Хабар» телеканалида томоша қилишлари мумкин.

Давид Чарлин лойиҳа учун махсус ёзилган «Она Ер» композициясини ижро этади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Junior Eurovision жаҳон қўшиқ танловида бешинчи бор иштирок этмоқда. Бу гал Қозоғистондан ташқари Европанинг 15 давлатидан ёш хонандалар беллашадилар.

Танлов натижаси миллий ҳакамлар ҳайъатининг баҳолаши ва марказлаштирилган глобал онлайн овоз бериш натижалари (томошабинлар) билан белгиланади. Қозоғистонлик санъаткорлар миллий ҳакамлар ҳайъатининг энг юқори баҳосини олган бўлишса-да, онлайн овоз беришда фаоллик пастлиги туфайли бош совринни қўлга кирита олмади. Мисол учун, 2019-2020 йилларда Ержан Максим ва Қарақат Бошановаларнинг ғалабасига саноыли онлайн овоз етмай қолган эди. Шу боис ташкилотчилар мамлакат санъаткорига онлайн овоз беришда фаол бўлишга таклиф қилмоқда.

Давид Чарлинга овоз бериш учун: https://junioreurovision.tv/ ёки https://jesc.tv/ ҳаволалари орқали сайтга ташриф буюринг; рўйхатдан Давид Чарлинни танланг; «Овоз бериш» тугмасини босинг.

Овоз беришнинг биринчи даври 10 декабр куни Астана вақти билан 01:00 да бошланади ва 11 декабр куни соат 20:59 да якунланади. Иккинчи босқичда овоз бериш барча иштирокчилар Астана вақти билан 11 декабрда чиқиш қилгандан кейин атиги 15 дақиқа давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда ёш хонанда Данелия Тулешова ушбу танловда Қозоғистон номидан илк бор иштирок этиб, 6-ўринни эгаллаган эди. 2019 йилда Ержан Максим умумий овоз бериш натижасида 2-ўринни қўлга киритди. 2020 йилда Қарақат Бошанова ҳам 2-ўринни эгаллади. Ўтган йили қозоғистонлик Бекнур Жанибекули ва Алинур Хамзин иштирок этиб, 19 давлат орасидан 8-ўринни эгаллаган эди.

Фото: оrtcom.kz


Сўнгги хабарлар