Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

«Junior Еurovision 2021» танлови  миллий саралаш босқичининг 10 финалчиси аниқланди

13 Октябрь 14:30

NUR-SULTAN. Kazinform- 12 октябр куни «Хабар» телеканали орқали «Junior Еurovision 2021» халқаро қўшиқ танловининг миллий босқичининг 10 финалчиси номи эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform телеканал матбуот хизматига таяниб.

Лойиҳанинг расмий сайтида ( jevision.khabar.kz ) онлайн овоз бериш ўтказилди. Натижада 10 финалчи аниқланди:

1. Aмантай Aиганим Aйбекқизи

2. Бекнур Жанибекули

3. Aсгатова Aмина Бауржанқизи

4. Саакян Aрмен Ервандович

5. Хамзин Aлинур Aзаматули

6. Табарина Екатерина Денисовна

7. Маким Жан Aлиули

8. Тугелбай Алимжан Майрамбекули

9. Жумабай Aбулхайр Досанули

10. Суленова Aдина Ерлановна

Гала-концерт 2021 йил 6 ноябрда «Хабар» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ўтган йилги анъанага кўра, мамлакатимиз бастакорлари финалчилар учун 10 та қўшиқ ёзадилар. «Junior Еurovision» танлови миллий босқичи ғолиби ҳакамлар ҳайъати баҳоси ва қозоғистонликларнинг SMS-овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Миллий босқич ғолиби 19 декабр куни Парижда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бу мусобақада тўртинчи бор иштирок этади. Бу «Хабар» агентлиги Европа радиоэшиттиришлар иттифоқининг (ЕBU) ассоциатив аъзосига айлангани туфайли мумкин бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги миллий саралаш босқичининг расмий саҳифалари: @ jevision.kz; @ msm.govrk


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар