Jibek joly world телеканали Динлар съезди сессиясини инглиз тилида намойиш этади

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон ва хориждаги томошабинлар айни дамда Jibek joly world телеканали орқали намойиш этилаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездини тўлиқ томоша қилишлари мумкин. Сессияларнинг трансляцияси инглиз тилида намойиш этилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бугун соат 17:30 дан Jibek joly world телеканали Рим Папаси Францискнинг Қозоғистонга ташрифини жонли эфирда намойиш этади.

Съезд якунига қадар телеканал сессияларни инглиз тилида намойиш этади, шунингдек, инглиз тилида эксклюзив интервьюлар ҳам тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, телеканал қозоқ, инглиз, рус, қирғиз ва ўзбек тилларида кўп каналли форматда нафақат мамлакатда, балки Қозоғистондан ташқари 120 та давлатда ҳам эфирга узатилади. Аввал хабар қилинганидек, 14-15 сентябр кунлари Қозоғистон пойтахтида Мустақиллик саройида Президент Қасим-Жомарт Тўқаев иштирокида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Рим Папаси Франциск Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди доирасида Қозоғистонга илк бор ташриф буюрмоқда. 2022 йилнинг 13-15 сентябр кунлари Рим Папаси Франциск давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. Ташриф доирасида Рим Папасининг Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоыаев билан учрашуви (13 сентябр), Қозоғистон жамоатчилиги ва дипломатик корпус вакиллари олдидаги нутқи (13 сентябр, «Қозоғистон» МКЗ), месса (14 сентябр, EХPО кўргазмаси) ) ҳамда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди (14–15 сентябр) иштирок этиши режалаштирилган», — деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Ақбўпе Абдрасул


Сўнгги хабарлар