«Jibek Joly» телеканалида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Францияга ташрифи якунлари ҳақида фильм намойиш этилади

2 Декабрь, 20:41
«Jibek Joly» телеканалида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Францияга ташрифи якунлари ҳақида фильм намойиш этилади

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Францияга расмий ташрифи якунларига бағишланган «Астана-Париж: ҳамкорлик – янги кўприклар» ҳужжатли фильми суратга олинди, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари 20 га яқин учрашувлар ўтказди: Франция Сенати спикери, Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари, Франция бизнеси сардорлари ва бошқалар билан музокаралар ўтказилди. Президентлар Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эммануэль Макрон нима ҳақида гаплашдилар? Нима учун Қозоғистон француз ишбилармонлари учун жозибадор? Бу Қозоғистон ва Франция ўртасидаги янги мулоқотми?

Қозоғистон Президентининг Францияга расмий ташрифи якунлари бўйича энергетика, транспорт, муҳандислик, соғлиқни сақлаш ва биохавфсизлик, таълим ва фан соҳаларида ўзаро ҳамкорлик ва йирик лойиҳаларни амалга оширишга доир 35 та ҳужжат имзоланди.

Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплексининг «Астана-Париж: ҳамкорлик – янги кўприклар» ҳужжатли фильми стратегик ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳақида ҳикоя қилади. Фильм 3 декабр куни соат 21:00да «Jibek Joly» телеканалида намойиш этилади.

Фото: аkorda.kz

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар