Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга 1,6 миллион квадрат метр уй-жой берилади – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун 1,6 миллион квадрат метр уй-жой қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Қурилиш саноати жадал ривожланмоқда. 2020 йилнинг 6 ойида ялпи ички маҳсулот таркибида қурилишнинг улуши жорий йилнинг 11 ойида 6,1 фоиздан 11,25 фоизга ўсди. Бу соҳа миллий иқтисодиёт барқарорлигининг асосий манбаларидан бири ва ўсишнинг ҳаракатлантирувчи омилидир», деди А. Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, жорий йилнинг 11 ойи якунлари бўйича қурилиш саноатининг ўсиш суръати 6,2 фоизни ташкил этиб, иқтисодиётнинг ўртача ўсиш суръатларидан сезиларли даражада юқоридир.

«Жорий йилда қарийб 17 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади, бу 163 минг кишини уй-жой билан таъминлайди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун 1,6 миллион квадрат метр уй-жой қурилади. Бунинг натижасида 29 мингга яқин оиланинг уй-жой шароитини яхшилаш имконияти яратилади. Бундан ташқари, ҳар йили мамлакатимизда кўплаб соғлиқни сақлаш, таълим, саноат ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари қурилмоқда», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар