Ижевскдаги мактаб отишмаси қурбонлари сони 17 кишига етди

None
IZHEVSK. Кazinform - Ижевскдаги мактабдаги отишмада ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди. Ижевскдаги мактабда юз берган отишмада 24 киши, жумладан, 22 бола жабрланди, дея хабар беради Кazinform ТАСС агентлигига таяниб.

№88 мактабда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотларни Удмуртия ҳукумати Россия Федерацияси Тергов қўмитасига таяниб берди.

Аввалроқ 13 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят Ички ишлар боқармаси матбуот хизмати ҳам ўқ узган шахснинг жасади топилгани, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берди.

«Ўт очган эркакнинг жасади полиция томонидан топилди. Маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган», - дейилади матбуот хизмати хабарида. Тергов қўмитаси бу маълумотни тасдиқлади.

Эркакнинг шахси аниқланган, у 34 ёшли маҳаллий фуқаро, №88 мактаб битирувчиси.

Мактаб Ижевск марказида шаҳар маъмурияти биноси ёнида жойлашган. Ҳозир бу ерда 982 нафар мактаб ўқувчиси таҳсил олмоқда, 80 нафар ўқитувчи меҳнат қилмоқда.

ТАСС хабарига кўра, Удмуртияда Ижевскдаги мактабда юз берган отишмадан сўнг, 26-29 сентябр кунлари қурбонлар хотирасига мотам эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар қилинганидек, ҚР Қасим-Жомарт Тоқаев Ижевскдаги мактабга қилинган ҳужум муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.



Фото: Ильяс Бекмансуров/ТАСС
Сўнгги хабарлар