Ижевскда мактабда юз берган отишмада 13 киши ҳалок бўлди

Фото:
IZHEVSK. ТАSS-Кazinform - Ижевскдаги мактабда юз берган отишмада ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди, улардан 7 нафари болалар. 21 киши жабрланди, улардан 14 нафари болалар, деб хабар берди ТASSга Россия Федерацияси Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

«Дастлабки маълумотларга кўра, жиноят қурбонлари сони 13 нафар бўлган, улардан 6 нафари катталар ва 7 нафари вояга етмаганлардир. 14 нафар бола ва етти нафар катталар жароҳат олди», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Олдинроқ 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ҳам ўқ узган шахснинг жасади топилгани, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берди.

«Ўт очган эркакнинг жасади полиция томонидан топилди. Маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган», — дейилади матбуот хизмати хабарида. ТҚ бу маълумотни тасдиқлади.

ТАSS хабарига кўра, Удмуртияда Ижевскдаги мактабда юз берган отишма ортидан 26-29 сентябр кунлари қурбонлар хотирасига мотам эълон қилинган.

«Бугундан 29 сентябргача Удмурт Республикасида 88-мактабда ҳалок бўлганлар учун мотам эълон қилинди», - деб ёзди душанба куни республика раҳбари Александр Бречалов ўзининг Теlegram-каналида.

Мактабга республика раҳбари Александр Бречалов ва Удмуртия Таълим ва фан вазири Светлана Болотникова келишди.


Сўнгги хабарлар