Ижевск мактабидаги отишмада ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди

None
IZHEVSK. Кazinform - Ижевскдаги мактабда юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди, улардан беш нафари болалар. Бу ҳақда Тергов қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Ижевск мактабидаги отишма бўйича терговни Тергов қўмитаси марказий аппарати олиб боради.

Аввалроқ Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги 6 қурбон бўлгани ва 20 киши яралангани ҳақида хабар берган эди. Ўқувчилар ва ўқитувчилар эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма содир қилган шахс ўз жонига қасд қилган. Ҳозирча унинг шахси аниқланмаган.

Воқеа жойига Удмуртия раҳбари Александр Бречалов етиб келди.

Мактаб Ижевск марказида шаҳар маъмурияти биноси ёнида жойлашган. Ҳозир бу ерда 982 нафар мактаб ўқувчиси таҳсил олмоқда, 80 нафар ўқитувчи меҳнат қилмоқда.


Сўнгги хабарлар