Ижара уйларини молиялаштириш учун Қозоғистон ҳукумати Отбасы банкка 3 млрд тенге ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев ижарага бериладиган уй-жойларни молиялаштириш механизмини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Республика бюджетида 40 миллиард тенге миқдорида зарур молиялаштириш кўзда тутилган ва бугунги кунда Отбасы банк молиялаштириш режаси бўйича 3 миллиард тенге олди», — деди Қайрбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, зарур бўлган 10 миллиард тенгедан вилоятлар маъсуллари маҳаллий бюджет харажатларини 3,7 миллиард тенгега тасдиқлаган.

«Шу билан бирга, Ғарбий Қозоғистон вилоятида шу кунгача белгиланган лимитга мувофиқ уй-жой тўловларини маҳаллий бюджетдан молиялаштириш кўриб чиқилмаган», — деди вазир.

У манзилли ёрдам кўрсатиш тамойили фуқароларнинг биргаликдаги маъсулиятига асосланишини таъкидлади:

- 50 фоизи давлат субсидиялари ҳисобидан қопланади;

- Қолган 50% ни олувчининг ўзи тўлайди.

Лизинг тўловининг 50 фоизини қоплаш 80 фоизи республика ва 20 фоизи маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар