+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Июндан бошлаб Чимкент-Ўзбекистон чегараси автойўл участкаси пуллик бўлади

17 Май 16:42
Баҳам кўринг:
Июндан бошлаб Чимкент-Ўзбекистон чегараси автойўл участкаси пуллик бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда июн ойидан бошлаб 18 та йўл участкаси пуллик тизимга ўтказилади, деб хабар беради Kazinform QazAvtoJol компаниясига таяниб.

«Нұрлы жол 2020-2025» инфратузилмани ривожлантириш давлат дастури доирасида мамлакатдаги 11 минг километр йўл пуллик тизимга ўтказилади. Хусусан, жорий йил июн ойидан умумий узунлиги 5,8 минг км бўлган 18 та участка ишга туширилади. Бу Чимкент-Ўзбекистон чегараси, Орал-Россия Федерацияси чегараси (Саратов), Орал-Россия чегараси (Самара), Россия чегараси-Ақтўбе, Щучинск-Петропавл, Чимкент-Тараз, Чимкент-Қизилўрда, Чимкент-Қайнар, Қапшағай-Талдиқорған, Қарабутақ - Қизилўрда, Ақтўбе - Орал, Атирау - Бейнеу - Ўзбекистон чегараси, Ақтау - Бейнеу, Қостанай - Россия чегараси (Троицк), Нур-Султан - Қостанай, Павлодар - Россия чегараси (Омск), Нур - Султан - Павлодар, Павлодар - Семей-Калбатау участкалари.

Ҳар бир участкада тўлов автомобил йўлининг техник тоифасига боғлиқ. Масалан, І-техник тоифадаги йўлларда барча автомобиллар, ІІ ва ІІІ техник тоифадаги автомобил йўлларида эса фақат юк машиналари ҳақ тўлайди.

Таъкидлаш жоизки, пуллик тизими жорий қилинишидан олдин йўллар реконструкция қилинмоқда.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив