Июлдан Қозоғистон ва Германия ўртасидаги авиарейслар кўпаяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Германия ўртасидаги рейслар сони ортади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши ва карантин чекловлари юмшатилгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро ҳаво қатновини тиклаш ва парвозларни кўпайтириш бўйича ишларни бошлади.

Шу тариқа, июл ойидан бошлаб Қозоғистон ва Германия ўртасида ҳафтасига 15 та рейс амалга оширилади.

Хусусан, жорий йилнинг 15 май кунидан бошлаб «Эйр Астана» авиакомпанияси А321LR самолётларида «Нур-Султан – Франкфурт» йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 5 тадан 6 тагача, шунингдек, 1-6 июндан 7 тагача оширишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, 2 июндан бошлаб «Lufthansa» авиакомпанияси А330/А340 самолётларида «Франкфурт – Нур-Султан/Алмати» йўналиши бўйича мунтазам рейслар сонини ҳафтасига 4 тадан 5 тага, 4 июлдан 7 тагача оширади.

«Барча рейслар санитария-эпидемиология талабларига қаътий риоя қилган ҳолда ҳамда авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Парвозларнинг кўпайиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда», — дейилади Фуқаро авиацияси қўмитаси хабарида.

Сўнгги хабарлар