Июл ойидаги жазирама туфайли Марказий Осиёда энергия истеъмоли рекорд даражага етди

Фото: None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда июл ойи охирида кузатилган аномал иссиқлик электр энергияси истеъмолининг тарихий максимал даражасига олиб келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 22 июл куни республика бўйича бир суткалик электр энергияси истеъмоли кўрсаткичи 237 миллион кВт/соатни ёки ўтган йилга нисбатан 6 фоизга кўп бўлган, бу нафақат жорий ёз мавсумининг, балки жорий йилнинг энг юқори кўрсаткичидир.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, жорий йилнинг ёзида республика пойтахтида электр энергияси истеъмоли тарихий максимал даражага етиб, электр энергиясига талаб энг юқори бўлган ўтган куз-қиш давридаги кўрсаткичдан ошиб кетган.

«Демак, агар 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида Тошкент шаҳрида максимал суткалик истеъмол 24 миллион киловатт/соатни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 22 июлида бу кўрсаткич 27,5 миллион киловатт/соат ва ундан 15 фоиз кўпроқни ташкил этди», — дея маълум қилди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.

Қирғизистон миллий энергетика холдинги 19 июл куни электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд кўрсаткични қайд этди.

«Жорий йилнинг 19 июл ҳолатига кўра, бир суткалик электр энергияси истеъмоли ҳажми 34 миллион киловатт/соатни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 29 миллион киловатт/соатни, 2020 йилда эса 28 миллион киловатт/соатни ташкил этди», — дейилади энергетика холдинги хабарида.

Тожикистон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, июл ойида мамлакатда электр энергияси истеъмоли ҳам рекорд даражага кўтарилиб, йиллик ўртача 70 миллион кВт/соатдан ошиб кетган.

– Жорий йилнинг 26 июлида республикада бир суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш 72,1 миллион кВт/соатдан ортиқни ташкил этди. Бундай юқори кўрсаткич республикада илгари қайд этилмаган», — дея Тожикистон миллий энергетика компанияси раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган Аsia-Plus.

Энергетика органлари ўз мамлакатларидаги истеъмолчиларни ҳаддан ташқари юклама ва кенг кўламли фавқулодда вазиятлардан қочиш учун иссиқ кунларда электр энергиясини тежамкор бўлишга чақирмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда июл ойидаги жазирама метеорологик кузатувлар тарихидаги мутлақ рекордларни янгилагани ҳақида хабар берилганди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар