Июл ойида Ўзбекистонга 180 мингдан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюрди

Фото: None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон туризм саноати тикланишда давом этмоқда, бу июл ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан чет эллик сайёҳлар оқими уч баравар кўпайганини кўрсатди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил июл ойида Ўзбекистонга 540,7 минг нафар чет эл фуқароси туризм мақсадида келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 359,8 минг кишига ёки 3 баробарга ошган.

Чет эллик сайёҳларнинг учдан бир қисми Қозоғистон фуқаролари – 181,8 минг киши. Шунингдек, сайёҳлик оқимининг етакчи учлигига Ўзбекистонга қўшни давлатлар кирди: Тожикистон – 143,4 минг, Қирғизистон – 126,3 минг сайёҳ.

Россия Федерациясидан келган меҳмонлар оқими 61,6 минг кишини ташкил этди. МДҲдан ташқари давлатлардан 27,6 минг нафар сайёҳ келди, шу жумладан Туркиядан - 6,8 минг, Жанубий Кореядан - 2,2 минг, Германиядан - 1,5 минг, АҚШдан - 1,3 минг меҳмон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10 июндан Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолда республикага келадиганлар учун барча чекловлар бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар