Июль ойида мухтожларга озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжлар учун 5,4 млрд тенге берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг июль ойида 1 миллионга яқин қозоғистонликларга озиқ-овқат ва асосий эҳтиёжлар учун 5,4 миллиард тенге миқдорида ёрдам пули тўланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Аввал хабар қилинганидек, Президент топшириғи билан фавқулодда ҳолат даврида фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмлари учун бериладиган нафақани олувчилар рўйхати кенгайтирилди ва коронавирус инфекциясига қарши карантин чоралари кўрилди.

Тўлов 5 ижтимоий гуруҳга тегишли фуқароларга:

- манзилли ижтимоий ёрдам олувчи 6-18 ёшли болаларга; шу жумладан кўп болали оилалар;

- 16 ёшгача бўлган имконияти чекланган болалар; тиббий ва ижтимоий муассасаларда доимий яшайдиган ногиронлар бундан мустасно;

- барча ёшдаги І, ІІ, ІІІ гуруҳ ногиронлари; тиббий ва ижтимоий муассасаларда доимий яшайдиган ногиронлар бундан мустасно;

- ногирон фарзанд тарбияловчи оилалар;

- маҳаллий бандлик агентлигида рўйхатдан ўтган ишсиз фуқаролар.

Жорий йилнинг март-май ойларида ушбу тўловларни жами 1 миллион кишига тўлаш учун 13,5 миллиард тенге ажратилган.
Сўнгги хабарлар