+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Июль ойида қозоғистонликлар 2400 дан ортиқ олтин қуйма сотиб олди

18 Август 15:40
Баҳам кўринг:
Июль ойида қозоғистонликлар 2400 дан ортиқ олтин қуйма сотиб олди

NUR-SULTAN. Kazinform – Июль ойида қозоғистон аҳолиси иккинчи даражали банклардан ва айрим банк бўлмаган валюта айирбошлаш шохобчаларидан умумий оғирлиги 102,6 кг ёки 2410 олтин қуймасини сотиб олишди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий банкга асосланиб хабар беради.

ҚР Миллий банк аҳолига тозаланган олтин қуйма сотиш ва харид қилиш дастурини 2017 йили ишга туширган эди. Дастур амалга оширила бошлагандан буён умумий оғирлиги 2,2 тонна бўлган 60 378 олтин қуйма сотилди.

Беш хилдаги олтин қуйма: 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик турлари тақдим этилган. Тозаланган олтин қуймаларни сотиш ва харид қилиш дастури амалга оширила бошлагандан буён энг кўп талабга эга бўлгани 10 граммлик қуймадир. Уммий сотувдаги унинг улуши 30% - 17 868 донадир. Ундан кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: 100 граммлик қуйма – 13 417 дона (22%), 20 граммлик қуйма – 11 910 дона (20%), 5 граммлик қуйма – 9 842 дона (16%), 50 граммлик қуйма – 7 341 дона (12%).

Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив