Июл ойида Қозоғистонда уй нархи қимматлашиши тўхтади
11 Август 16:37

Июл ойида Қозоғистонда уй нархи қимматлашиши тўхтади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши секинлашишда давом этмоқда. Июл ойида 10 та шаҳарда бироз ижобий тенденция, 7 тасида нархларнинг пасайиши қайд этилди, деб хабар беради Kazinform Krisha.kzга таяниб.

Таклиф нархларининг ошиши апрел ойида тўхтади. Агар илгари нарх ойига 2-3% га ошган бўлса, апрел ойидан бери ўртача кўрсаткич ўзгармади. Бу ҳам пенсия бумининг тугаши, ҳам бозордаги мавсумий сустлик билан боғлиқ.

Максимал ўсиш +2,2%, Таразда кузатилган бўлиб, у ерда 1 квадрат метри 293 875 тенгегача етди.

Қозоғистонда июл ойида уй-жойнинг ўртача нархи 1 квадрат метри учун 361 122 тенгени ташкил этди. Умуман олганда, бу кўрсаткич июн ойи даражасида сақланиб қолди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив