Июл ойида Қозоғистонда депозитлар 3,3 фоизга ошди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилнинг июл ойида Қозоғистонда резидентларнинг омонатлари 3,3 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«Жорий йилнинг июл ойида банкларнинг хусусий капитали 7,2 фоизга ўсди, яъни 5,65 триллион тенгега етди. 2022 йил 1 август ҳолатига асосий капиталнинг етарли нисбати (к1) 17,6 фоизни, ўз капитали (к2) 21 фоизни ташкил этди. Бу, ўз навбатида, банк соҳасида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни қоплаши мумкин»

, — дейилади ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги хабарида.

2022 йил июл ойида банк секторининг мажбуриятлари 2,2 фоизга (35,5 триллион тенгегача) мижозлар депозитларининг 4,8 фоизга ўсиши натижасида 27,7 триллион тенгегача (мажбуриятлар таркибидаги улуши 78,1 фоиз) ўсди. Жорий йил бошидан буён банкларнинг мажбуриятлари 7,2 фоизга ошди.

«2022 йил июл ойида резидентларнинг омонатлари 3,3 фоизга ошиб, 28,1 триллион тенгега етди (йил бошидан буён ўсиш – 3,5 фоиз). Юридик шахсларнинг омонатлари 4,8 фоизга ошиб, 14,5 триллион тенгега, жисмоний шахсларнинг омонатлари 1,7 фоизга ошиб, 13,6 триллион тенгега етди»

, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг июл ойида миллий валютадаги депозитлар 3,1 фоизга (18,1 триллион тенгегача, хорижий валютадаги депозитлар 3,5 фоизга (9,9 триллион тенгегача)) ўсди.Шу муносабат билан 2022 йил бошидаги долларлашув 36% , 1 август ҳолатига кўра 35,4 фоизни ташкил этди.

Қозоғистонда банк сектори активлари 40,3 триллион тенгени ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар