IV ва V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари қайси давлатларда ўтказилиши маълум бўлди

None
None
BİSHKEK. КАБАР- Kazinform – Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев бугун қирғиз-турк муносабатларига бағишланган илмий-амалий конференцияда IV ва V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари қайси давлатларда ўтказилиши маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бу йил Туркияда, келаси йили Венгрияда бўлиб ўтади», - деди Қазақбаев.

Бугун Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу Қирғизистонга расмий ташриф билан келди. Аввалроқ Чавушоглу Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш ташаббуси билан Қирғизистон чиқди. Биринчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари 2014 йил 9-14 сентябрь кунлари Иссиқкўл вилояти Шолпан-Ота шаҳрида бўлиб ўтган. 2016 ва 2018 йилги иккинчи ва учинчи ўйинлар ҳам Қирғизистонда бўлиб ўтган. Кейин эстафетани Туркия қабул қилди.

Сўнгги хабарлар