Итбалиқларни сақлаш: Каспий денгизида табиий қўриқхона яратилади

None
ASTANA. Kazinform - Каспий денгизида итбалиқлар популяциясини сақлаб қолиш мақсадида давлат қўриқхонасини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Каспий итбалиқлари популяциясини сақлаш масалалари муҳим аҳамиятга эга. Президентимиз топшириғи доирасида Каспий денгизида давлат қўриқхонаси ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда 2023 йилнинг январ ойида табиий-илмий асослаш (ТИА) ишлаб чиқилмоқда, кейин эса техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқишга ўтишни режалаштирмоқдамиз», — деди Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, Экология вазирлиги раҳбари Давлат раҳбарининг балиқчилик масалалари бўйича топшириқларини бажариш ва янги ҳудудлар ташкил этилиши муносабати билан Балиқчиликни ривожлантириш дастурига тузатишлар киритиш ва янгилаш зарурлигини, сувнинг камлиги билан боғлиқ мавжуд вазият ва жаҳон бозорларидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда кўрсаткичларни маълум қилди.

«Биз бизнес ва илм-фан вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси давлат органлари билан келишилганидан кейин келгуси йилнинг иккинчи чорагида киритилади», — деди Серикқали Брекешев.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай
Сўнгги хабарлар