Италиялик афсонавий кино юлдузи Жина Лоллобриджида вафот этди

None
ASTANА. Кazinform - Италия кино юлдузи, актриса Жина Лоллобриджида 95 ёшида Италияда вафот этди. Бу ҳақда Kazinform BBC ахборот агентлигига таяниб хабар беради.

Жина Лоллобриджида 1927 йилда Субиакода мебел ишлаб чиқарувчилар оиласида туғилган. У «Фанфан-Тюльпан» (1952) ва «Нотр-Дам де Париж» (1956) фильмидаги ролларидан кейин машҳур бўлди. «Сентябрда кел», «Тун гўзаллари» ва «Сомон бева» фильмлари билан ҳам уни меҳр билан эслашади.

Умуман олганда, Д.Лоллобриджида 60 дан ортиқ фильмларда суратга тушган ва у 50-60 йилларнинг энг муваффақиятли актрисаларидан бири саналади. У Хамфри Богарт, Фрэнк Синатра ва Жерар Филипп билан фильмларда суратга тушган.

Лоллобриджида «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланган ва Фахрий легион ордени рицари унвонига сазовор бўлган.

2018 йилда актриса Лос-Анжелесдаги Голливуд шон-шуҳрат хиёбонидан жой олди.

Фото: аzertag.аz


Сўнгги хабарлар