Италиядаги сайловларда ўнг марказчилар коалицияси ғалаба қозонди

None
ASTANA. Kazinform – Италияда парламент сайловларида ўнг марказчилар партиялари ғалаба қозонди. Расмий маълумотларга кўра, Джоржа Мелони бошчилигидаги ўнг марказчи «Италия биродарлари» партияси сайловчиларнинг чорак қисми овозини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.

Ўнг марказчи коалиция вакилларидан энг кўп овоз тўплаган Мелони бош вазирлик учун асосий номзод бўлди. Ўзининг ғалаба нутқида у ўз ҳукумати барча италияликларни бирлаштиришига ваъда берди.

Коалицияга келсак, Маттео Сальвинининг «Лига» ва Сильвио Берлусконининг «Олға, Италия» партиялари етакчилигидаги ўнг партиялари 44 фоиздан кўпроқ овоз тўплади. Марказчи чап партиялар - тахминан 26,5%. Улар орасида 19 фоиздан ортиқ овоз тўплаган Энрико Летта бошчилигидаги Демократик партия яхши натижа кўрсатиб, «Италия биродарлари»дан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Демократлар мағлубиятини тан олди ва бўлажак парламентда асосий мухолиф куч бўлишга ваъда берди.

Бу сайловда сайловчиларнинг фаоллиги тарихдаги энг паст кўрсаткич бўлди – тахминан 64 фоиз, бу 2018 йилга нисбатан 10 фоизга кам.

Аввал хабар берганимиздек, аввалги ҳукумат Италиянинг собиқ бош вазири Марио Драги билан биргаликда июл ойида ҳукумат инқирози доирасида истеъфога чиққан эди. Драги ўз қарорини бошқарув коалициясининг бўлиниши билан изоҳлади. Кейинчалик Италия президенти парламентни тарқатиб юборди. 25 сентябрда мамлакат парламентига муддатидан олдин сайловлар бўлиб ўтди.


Сўнгги хабарлар