Италияда сайёҳлик кемаси чўкиб кетди: уч киши ҳалок бўлди

None
Фото: Vigili del Fuoco/Twitter
RIM. Kazinform - Италия шимолидаги Маджоре кўлида кучли шамол туфайли 20 дан ортиқ йўловчиси бўлган қайиқ чўкиб кетиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, яна бир киши бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Ҳодиса якшанба оқшомида Сесто-Календе ва Арона шаҳарлари ўртасида содир бўлди, дея хабар бермоқда Италия ОАВ.

Италия ёнғин хавфсизлиги хизмати 19 киши қутқарилгани, бедарак йўқолганларни қидириш давом этаётгани ҳақида хабар берди.

Сайёҳлар ижарага олган қайиқда 25 киши бўлган, у ағдарилиб, кўп ўтмай чўкиб кетган, дея хабар беради янгиликлар сайти La Repubblica.

Кўплаб йўловчиларнинг ўзлари қирғоққа сузиб кетишган.

Альп тоғларининг жанубий чеккасидаги Маджоре кўли икки давлат - Швейцария ва Италия ҳудудида жойлашган бўлиб, сайёҳлар орасида машҳур ҳисобланади.

Сўнгги кунларда ҳудудда ёмон об-ҳаво кузатилган, метеорологлар бўрон ҳақида огоҳлантирган.


Сўнгги хабарлар