Италияда лой кўчкиси содир бўлди, ўнлаб одамлар қидирилмоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform – Италия жанубидаги Иския оролида тошқин содир бўлди, дея хабар бермоқда Кazinform мухбири euronews.cоmга таяниб.

Казамиччиола Терме шаҳридаги Майо майдонида аёлнинг жасади топилди. Қутқарувчилар биринчи бўлиб бу ҳудудга етиб борган.

«Бир киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, яна ўнга яқин киши бедарак йўқолган», — деди Неаполь мэри Гаэтано Манфреди.

Бир нечта уй вайрон бўлган. Неаполь ҳудудида кичкина чақалоқли оила қутқариб олинди.

Лой кўчкисига кучли ёмғир сабаб бўлган. Об-ҳаво ҳам қидирув-қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда.

Айтайлик, 2017 йилда 8000 киши истиқомат қиладиган Казамиччиола-Терме шаҳрида зилзила бўлиб, 2 киши ҳалок бўлган.


Муаллиф: Гулнур Ғазизқизи


Сўнгги хабарлар