Италияда кучли ёмғир ёғиб, сув тошқини юз берди

None
Фото: ru.euronews.com
ASTANA. Kazinform – Италиянинг аксарият ҳудудларида кучли ёмғир туфайли Чезена шаҳридан оқиб ўтувчи Савио дарёси тошиб кетди. Савио ва бошқа дарёлар тошиб, Италия шимолидаги аҳоли пунктлари ва далаларни сув босди, кўчкилар содир бўлди. Кўп одамлар уй томига чиқиб, ёрдам кутмоқда, деб хабар беради Kazinform Euronews агентлигига таяниб.

Венеция ҳукумати сув тошқинини тўхтатиш учун лагунада мобиль тўғон ишга туширишга тайёрланмоқда. Дарё яқинида яшовчи аҳоли хавф ҳақида огоҳлантирилди.

Италия шимоли-шарқидаги Равенна сайёҳлик шаҳарчаси маъмурияти ҳам одамларни бинонинг юқори қаватига чиқишга чақирди.

Адриат денгизи соҳилидаги Риччон шаҳри мэри ҳам одамларни сувдан ўтиш учун қайиқ ёки бошқа воситалардан фойдаланмасликка чақирди.

Мамлакатда кучли ёмғир ва шамол яқин кунларда тўхтамайди.

Эмилии-Романьеда юқори даражадаги хавф (қизил) эълон қилинди. Ёмғир туфайли поездлар ҳаракати тўхтаб қолган, мактаблар ёпилган.

Сўнгги хабарлар