Италияда коронавирус қурбонлари сони 1000дан ошди

None
None
RIM. ANSA - Kazinform - Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу вирус Италияда 1016 кишини ёстиғини қуритган. Бу ҳақда пайшанба куни Италия фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш хизмати раҳбари Анжело Боррелли маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ANSAга таяниб.

Бу чоршанба кунги маълумотларга нисбатан 189 тага кўпдир.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Италияда коронавирус билан касалланганлар сони 12 839 кишига етди, бу чоршанба куни қайд этилганидан 2249 тага кўпдир ва 1258 киши тузалиб кетган.

Касал бўлганларнинг умумий сони, шу жумладан вафот этганлар ва тузалиб кетганлар сони 15113 кишини ташкил қилади. Таъкидланишича, Ломбардияда 6 896 инфекция ҳолати аниқланган, 774 киши вафот этган. Эмилия-Романьа минтақасида 1758 та ҳолат қайд этилган, 146 киши вафот этган.

Сўнгги хабарлар