Италияда фавқулодда ҳолат 2022 йилнинг мартигача узайтирилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Италияда фавқулодда ҳолат режими 2022йил 31 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда Kazinform еuronewsга таяниб хабар беради.

Италия Соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца Европа Иттифоқига ташриф буюрувчиларни коронавирус тестидан ўтишни талаб қилувчи буйруқни имзолади. Эмланмаганлар учун 5 кунлик карантин қайта киритилади.

Европадан ташқари мамлакатлардан ташриф буюрувчилар учун чекловлар автоматик равишда узайтирилади. Ушбу чоралар камида 31 январгача амал қилади.

15 декабрдан мактаб ва полиция ходимлари учун мажбурий эмлаш талаблари жорий этилади.

Сўнгги хабарлар