Италияда 31 йил комада ётган аёл вафот этди

None
ФОТО : Shutterstock/FOTODOM
ASTANA. Kazinform - Италияда 31 йил давомида комада ётган аёл вафот этди. У автоҳалокатдан кейин касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда mir24.tv сайтида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform.

Воқеа 1991 йил охирида Рождество байрами арафасида содир бўлган. Мириам Висинтин машинасида Венеция яқинидаги йўлда устунга урилган. Аёл бошидан жароҳат олган ва ўлим ёқасида эди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Ўша вақтда Мириамнинг турмуш қурганига 1,5 йил бўлган эди. Унинг эри Анжело 30 йил давомида ҳар куни хотинини кўргани келган ва деярли ҳамма вақтини у билан ўтказган. У севгилисининг ўзига келишидан умидини ҳеч қачон узмаган.


Сўнгги хабарлар