Италияда 148 киши коронавирус қурбони бўлди

None
None
RIM. ANSA - Kazinform - Италияда айни пайтда 3296 киши коронавирус билан касалланган, бу чоршанба кунига нисбатан 590 тага кўп, дея хабар беради Kazinform ANSA агентлигига ҳавола қилиб.

Италия миллий фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш хизмати раҳбари Анжело Борреллининг маълум қилишича, ҳозирга қадар 148 киши вафот этган, бу пайшанба кунига нисбатан 41 кишига кўп.

Ломбардияда 98 киши вафот этди (кечагидан 25тага кўп), Эмилия-Романьяда 30 (+8), Венетода 10 (+4), Маркада 4та, Лигурияда 3та (+2) ва Апулияда 1 киши вафот этгани қайд этилган.



4 март куни Италия ҳукумати март ойининг ўрталарига қадар мамлакатдаги барча мактаб ва университетларни ёпишга қарор қилди.


Сўнгги хабарлар