Италия ва Жанубий Кореяда коронавирус авжига чиқмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Италияда душанба кунги сўнгги маълумотларга кўра коронавирус қурбонлари сони 7 одамга етди, деб хабар беради Kazinform.

dw.com сайтининг хабар беришича, ўтган суткада беш нафар одамнинг ёстиғи қуриган. Ҳозирда мамлакат шимолида 220 одамга COVID-19 вируси ташхиси қўйилган. Уларнинг кўпчилиги – Ломбардия ва Венетода.

Жанубий Кореяда эса бир сутканинг ўзида 60 нафар одамдан коронавирус топилди. Yonhap агентлигининг маълум қилишича, жами касаллар сони 893 нафарга етган. 8 нафар одам ҳалок бўлди.


Сўнгги хабарлар