+7 (701) 759 90 19
USD 433.55 EUR 515.53
RUB 5.62 CNY 66.25
Янгиликлар

Италия олимлари вакцина самарадорлигини пучга чиқарадиган коронавирус мутациясини топганлигини айтишмоқда

3 Март 10:29
Баҳам кўринг:
Италия олимлари вакцина самарадорлигини пучга чиқарадиган коронавирус мутациясини топганлигини айтишмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавируснинг янги мутацияси - Нигерия штамми Италиянинг шимолида, Брешияда топилди, деб хабар беради Kazinform ANSA агентлигига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда ўтган бир кунда 2229 кишида коронавирус аниқланди Ўзбекистонда икки ҳафта ичида 200 мингдан ортиқ одам COVID-19га қарши эмланди Олимлар Анголада 34 та мутацияга эга коронавируснинг янги штаммини аниқлади

Италиялик вирусологлар жамияти президенти ва микробиология лабораториясининг директори Арнальдо Карузонинг таъкидлашича, ушбу штаммга қарши мавжуд вакциналар самарасиз бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

«Биз Италияда биринчи марта ҳозирги вакциналар самарасиз бўлиши мумкин бўлган мутацияга учраган штаммни (Нигерия штамми) аниқладик», - дейди эксперт. Бироқ, штаммнинг хусусиятлари тўғрисида маълумот берилмаган.

Ўтган йилнинг баҳорда пандемия таъсирида бўлган Брешия минтақасида коронавирус билан касалланганлар сони кўпаймоқда. Бу, ўз навбатида, карантин чораларини кучайтиришга олиб келади. Соғлиқни сақлаш олий институти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда мамлакатдаги беморларнинг 54-64% «британ» штамми билан касалланган. Февраль ойининг бошида унинг улуши 20 фоиздан кам эди.

Италиялик мутахассисларнинг айтишича, пандемиянинг «учинчи тўлқини» бошланиш арафасида. Ҳукумат эпидемиологик вазият ноқулай бўлган «қизил» жойлардаги барча мактаблар ва болалар боғчаларини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди. У ерда ҳар 100 минг кишидан 200-250 нафари КВИ билан касалланган. Шу пайтгача кичик мактаблар ва болалар боғчалари кичик локдаунда ишлаган.

Италияда пандемия бошланганидан бери юқтирганлар сони 3 миллионга яқинлашмоқда ва коронавирус инфекциясидан 98 мингдан ортиқ одам вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида вирусни юқтирганлар сони 17 мингга, вафот этганлар сони эса 343 тага кўпайган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив