Италия одам савдоси учун жазоларни иложи борича кучайтирмоқчи

Фото:
РIM. Кazinform - Италия қул савдогарларига жиддий чора кўришга қарор қилганга ўхшайди. Февраль ойи охирида 70 дан ортиқ муҳожирнинг ўлимига сабаб бўлган фожиадан сўнг Италия бош вазири Жоржия Мелони шу ҳафтада одам савдоси учун жазони иложи борича кучайтиришни таклиф қилди, дея хабар беради Кazinform ANSA агентлигига таяниб.

Мамлакат ҳукумати Мелони таклифини маъқуллади, унга кўра, мигрантларнинг ўлими ва оғир жароҳати учун жавобгар бўлган одам савдогарларининг қамоқ муддатини узайтиради – улар 30 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

BBC News хабарига кўра, вазирлар кабинети Италияга келувчи чет эллик ишчилар учун қонуний йўналишлар яратиш чораларини ҳам келишиб олган.

Вазирлар кабинети йиғилишида Бош вазир Мелони Италия нафақат мамлакатнинг ўзида, балки учинчи давлатларга саёҳат уюштирган одам савдогарларига қарши ҳаракат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, у ўз фуқароларини пул ишлаш учун Италияга бориш учун жиноий тармоқлардан фойдаланиш хавфи ҳақида ўргатувчи давлатлар Италияга қонуний йўл билан киришни хоҳловчи меҳнат муҳожирлари учун имтиёзли квоталар олишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, вазирлар кабинети ва Мелонинг ўзи февраль ойида Италияни ларзага келтирган фалокат муносабати билан танқидга учраган эди.

Айтилишича, ёғоч қайиқда бўлганларнинг аксарияти – жами 200 киши Афғонистон, Покистон, Сомали, Сурия, Ироқ ва Эрондан бўлган.

Кема ноқулай об-ҳаво шароитида Кротоне яқинидаги қояларга урилиб, чўкиб кетган.

Расмий маълумотларга кўра, 72 кишининг жасади топилган, яна 79 киши тирик қолган, бироқ 30 га яқин киши ҳанузгача бедарак йўқолган.

Фото: ansa.it


Сўнгги хабарлар