«Истиқболли» овуллар рўйхати қайта ташкил этилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида «Овул – мамлакат бешиги» миллий лойиҳаси доирасидаги чора-тадбирларни самарали амалга ошириш юзасидан тегишли вазирликлар раҳбарларига бир қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчи. Миллий иқтисодиёт вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда «Овул – мамлакат бешиги» дастурининг инфратузилмавий лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида амалга оширишни таъминласин.

Иккинчи. Миллий иқтисодиёт вазирлиги 2023-2027 йилларда овул ҳудудларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда истиқболли овулларни аниқлаш усулларига эътибор қаратиб, Минтақавий стандартлар тизимини такомиллаштиришнинг янги усулларини ҳисобга олишсин», - деди у.

Шунингдек, ривожланиш салоҳияти юқори бўлган овуллар рўйхати янгиланади.

«Учинчи. Ривожланиш салоҳияти юқори бўлган овул аҳоли пунктлари рўйхатини янгилаш муносабати билан Молия ва Миллий иқтисодиёт вазирликлари, вилоятлар ҳокимликлари «Овул – мамлакат бешиги» лойиҳасини молиялаштириш масаласини ишлаб чиқсин», – деди Ҳукумат раҳбари.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар