Истанбулнинг Фотиҳ туманида портлашлар содир бўлди

None
ISTANBUL. Kazinform – Истанбулнинг Фотиҳ туманида портлашлар юз берди. Бир нечта автомобил ёниб кетди, деб хабар беради Kazinform Mynet порталига таяниб.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилгани йўқ.

Баъзи маълумотларга кўра, ёнғин аввалига бир машинани қамраб олган, кейин тўхтаб турган бошқа машинага ўтган. Воқеа Истанбулнинг асосий диққатга сазовор жойлари – Айя-София ва Мовий масжиддан 5 километр узоқликдаги Хўжа Мустафо кўчасида содир бўлган.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришди.

Сўнгги хабарлар