Истанбулдаги портлашда вафот этганлар сони 6 нафарга етди, 53 киши жароҳат олди

None
ISTANBUL. Kazinform – Истикляль пиёдалар қатнайдиган кўчасидаги портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Хабар келиб тушганидан сўнг, фавқулодда ҳолат ҳудудига кўплаб ўт ўчирувчилар, полиция ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилган, дея хабар беради Kazinform Anadolu агентлигига таяниб.

Портлашдан кейин полиция Истикляль кўчаси аҳолисини эвакуация қилган, яқин атрофдаги Таксим масжиди ҳам ёпилган. Вертолёт ҳаво хавфсизлигини текширмоқда.

Истанбул губернатори Йерликая аввалроқ 4 киши ҳалок бўлгани ва 38 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Портлаш оқибатида вафот этганлар сони 6 нафарга етган, 53 киши жароҳат олган.

Истанбул Бош прокуратураси портлаш юзасидан тергов бошлади. Портлаш билан боғлиқ барча видео ва аудио хабарларни трансляция қилиш тақиқланган.

Олинган маълумотларга кўра, Ички ишлар вазири Сулейман Сойлу ва Адлия вазири Бекир Боздагнинг Истанбулга жўнаб кетгани маълум бўлди.


Сўнгги хабарлар