Истанбулдаги портлаш қурбонлари орасида Қозоғистон фуқаролари йўқ – ҚР ТИВ вакили

None
ASTANA. Кazinform – Туркиянинг Истанбул шаҳрида кеча содир бўлган портлаш қурбонлари орасида Қозоғистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кеча Истанбулдаги совуқ хабарни эшитиб, ўша шаҳардаги Бош консуллигимиз маҳаллий ҳокимият билан боғланди. Албатта, маълумотни аниқлаш учун бироз вақт керак бўлди. Ҳозирда портлаш қурбонлари орасида Қозоғистон фуқаролари йўқ. Кечаси дипломатларимиз яқин атрофдаги барча шифохоналарни кўздан кечиришди. Яхшиямки, фуқароларимиз қурбонлар рўйхатида йўқ. Бироқ тергов ҳали ҳам давом этмоқда. Туркия томони тергов билан боғлиқ бошқа ҳеч қандай маълумот бермаяпти», — деди Айбек Смадияров.

Эслатиб ўтамиз, кеча Истанбул марказидаги пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлган эди. Натижада 6 киши ҳалок бўлди, 53 киши жароҳат олди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар