+7 (701) 759 90 19
USD 411.54 EUR 458.13
RUB 5.84 CNY 57.64
Янгиликлар

Истанбулда қозоқ тили курси очилди

3 Февраль 13:14
Баҳам кўринг:
Истанбулда қозоқ тили курси очилди

ISTANBUL. Kazinform – Истанбулда қозоқ тилини ўрганиш курси очилди KATEAD ассоциацияси ва «Отандастар» жамғармасининг 2019 йил 21 майдаги келишуви доирасида очилган курсда дарслар онлайн тарзда бепул ўқитилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Курсга керакли жиҳозларнинг ҳаммаси 2019 йил 10 декабрида Қозоғистондан олиб келинди. Қозоқ тили курсининг дарслари Истанбулнинг иккита: Зейтинбурн ва Бағжилар туманидан олиб борилади. Чунки Туркияда истиқомат қилувчи қозоқларнинг кўпчилиги ушбу туманларда яшайди. Бағжилар туманидаги курс қозоқлар асос солган Хўжа Аҳмад Яссавий жамғармаси биносида ташкил этилган», - дейди туркиялик қозоқ Ертолқин Гайретуллах.



Дарслар Microsoft Teams дастури орқали тўғридан-тўғри эфирда олиб борилади. Ўқув дастури ўқиш, тинглаш ва гапириш малакаларини ривожлантиришга мўлжалланган машқлардан – жами 45 та интерактив дарсдан иборат. Дарслар якунида мактаб ёшидаги болалар Қозоғистонга ёзги лагерларга юборилади.



«Бу Туркияда истиқомат қилувчи қозоқларнинг тарихий ватани билан алоқаларини мустаҳкамлаши аниқ. Биз «Отандастар» жамғармаси раиси Нуртай Абикаев, Дунё қозоқлари ассоциацияси биринчи ўринбосари Зауитбек Турисбеков ва барча курсни очишда фаол иштирок этганларга миннатдорчилик билдирамиз», - дейди Ертолқин Гайретуллах.



Муаллиф: Қанат Маметқазиўғли


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив