Истанбулда ИҲТ ёшлар форумининг IV Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда

None
None
ISTANBUL.ANADOLY-Kazinform-Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки кунлик Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форумининг IV Бош ассамблеяси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Kazinform Anadoly агентлигига таяниб хабар берди.

Тадбир давомида ИҲТ Ёшлар форуми раҳбари Таха Aйхан ташкилот аъзоларига форумнинг иши ва стратегияси ҳақидаги ҳисоботни тақдим этди.

Бош ассамблеяда ИҲТга аъзо 56 давлат вакиллари иштирок этмоқда. Муҳокама қилинадиган мавзуларга ИҲТ ёшлар стратегияси, ёшларни ривожлантириш, мамлакатлар иқтисодиётни мустаҳкамлаш, шунингдек маданият, санъат, спорт ва атроф -муҳит масалалари киради. Бош ассамблея ўз ишини 26 август, пайшанба куни якунлайди.

Сўнгги хабарлар