Истанбул марказидаги пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлди

None
ISTANBUL. Anadolu- Kazinform – Истанбулнинг Бейоглу туманидаги Истикляль пиёдалар қатнайдиган кўчасида портлаш содир бўлди. Шаҳар губернатори Али Йерликаянинг сўзларига кўра, қурбонлар бор, дея хабар беради Kazinform Anadolu агентлигига таяниб.

«Бугун маҳаллий вақт билан соат 16:20 да Бейоглу туманидаги Истикляль кўчасида портлаш содир бўлди. Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам, қутқарувчилар, хавфсизлик кучлари ва AFAD гуруҳлари жўнатилди. Жабрланганлар ва қурбонлар бор. Қўшимча маълумотлар эълон қилинади», - деб ёзди Истанбул губернатори Али Йерликая Twitteда.

Портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Жароҳатланганларнинг бир қисми яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

Полиция хавфсизлик чораларини кўрди ва кўчада пиёдалар ва транспорт ҳаракатини тўхтатди. Бундан ташқари, «Таксим» масжиди ҳам ёпилди. Ҳудуд ҳаводан вертолёт орқали назорат қилинмоқда.
Сўнгги хабарлар