+7 (701) 759 90 19
USD 423.91 EUR 497.37
RUB 5.82 CNY 65.59
Янгиликлар

Иссиқкўлда кучли ёмғирдан кейин қишлоқларни сув босди

30 Июль 17:20
Баҳам кўринг:
Иссиқкўлда кучли ёмғирдан кейин қишлоқларни сув босди

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазири Иссиқкўлдаги тошқин оқибатларини кузатмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform Kabar агентлигига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар

Унга кўра, бугун, 30 июл куни, тахминан соат 04:30 ларда, Балиқши шаҳри ва Кескен-Бел довони, Тон туманининг Қора-Шаар ва Оттук қишлоқларида кучли ёмғир ёғди.

Ички йўллар ва ариқлар қум ва шағал билан тўлиб, уйларни сув босган.

Иссиқкўлдан 35 км жанубдаги йўл участкалари тошқинлардан зарар кўрди. Кўлнинг шимолидаги йўл очиқ.

Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазири Б. Ажикеев, Президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари У. Далиев, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи К. Энтериев, шунингдек, Иссиқкўл вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Замирбек Жумагазиев воқеа жойида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тон тумани бўлимида 7 та қутқарувчи, 20 та милиционер, 1 та Хово, 1 та МТЗ-82, 15 та юклагични фойдаланиб, тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, Кескен-Бел қишлоғидаги йўлни тозалашга Йўл эксплуатацияси корхонасидан 4 та ходим ва 1 та Грейдер жалб қилинган.

Оттук қишлоғида 50 дан ортиқ уй ва боғларни сув босди.

Сув тошқини бўлган жойларда 100 га яқин маҳаллий аҳоли ва 30 та фуқаро муҳофазаси хизмати ходимлари ишлайди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив