Исроилда навбатдан ташқари сайловлар ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Исроилда ҳукмрон коалиция етакчилари Нафтали Беннет ва Яир Лапид парламентни тарқатиб, муддатидан олдин сайловлар ўтказмоқчи. Бу тўрт йил ичида ўтказиладиган бешинчи сайлов. Биньямин Нетаньяху ушбу сайловлар натижасида ҳокимиятга қайтиш ниятида, деб ёзади Kazinform ВВСга таяниб.

Душанба куни бош вазир Нафтали Беннет ва ташқи ишлар вазири Яир Лапид келаси ҳафта Кнессетда парламент тарқатиб юборилиши ва янги сайловлар ўтказилишини эълон қилди. Агар қарор қабул қилинса, янги сайловгача Яир Лапид бош вазир бўлади.

Исроиллик шарҳловчиларга кўра, сайлов октябр ойи охирида бўлиб ўтиши мумкин.

Исроилда ҳукмрон коалиция тарқатиб юборилгани ҳақидаги миш-мишлар бир неча ҳафтадан бери тарқалмоқда. Саккиз партиядан иборат коалиция асосий масала бўйича келиша олмади, яъни Ғарбий Соҳилдаги яҳудий аҳоли пунктлари Фаластин мухторияти эмас, Исроил қонунлари остида яшашини кўрсатувчи ҳужжатни узайтира олмади.

Коалициядаги араб депутатлар уни узайтириш бўйича овоз беришдан бош тортдилар, бу Бош вазир Нафтали Беннетт ва унинг бошқа ҳукуматдаги ҳамкасблари учун муҳим масала.

Эндиликда, Франc-Пресс агентлигининг ёзишича, парламент тарқатиб юборилгач, бу жойнинг мақоми автоматик равишда янги ҳукумат тузилгунга қадар узайтирилади.

Исроилда атиги бир йил аввал саккиз партиядан иборат коалиция тузилган эди. Унинг асосий мақсади Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва унинг «Ликуд» партиясининг ҳокимиятга келишининг олдини олишдир.

Яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, 72 ёшли Нетаньяху ва Ликуд Кнессетдаги ўринлар сони кўплиги сабабли янги сайловда ғалаба қозониши мумкин.

2020 йилдан бери коррупцияда айбланиб келаётган Биньямин Нетаньяху ҳокимиятга қайтишига ишончи комил.

Сўнгги хабарлар