Исроилда коронавируснинг янги Дельта штамми тарқалмоқда
25 Июнь 17:38

Исроилда коронавируснинг янги Дельта штамми тарқалмоқда

TEL-AVIV. Kazinform - Исроилда коронавируснинг янги Дельта тури билан ҳатто эмланган одамлар касалланган ҳолатлар кўпаймоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири Times of Israel газетасига асосланиб.

Исроилда Дельта штаммидан туфайли коронавирус билан касалланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддиларининг таъкидлашича, янги ҳолатларнинг ярмиси эмланганлар орасида қайд этилган.

Бир кун олдин икки юздан ортиқ COVID-19 инфекцияси қайд этилгандан сўнг, мамлакат ҳукумати жума куни ёпиқ жойларда ниқоб кийиш талабини қайта тикладилар.

Шу ҳафта Исроилнинг янги бош вазири Нафтали Беннетт инфекцияларнинг кўпайишини мамлакатда «коронавируснинг янги авж олиши» деб атади.

«Дельта варианти билан алоқада бўлган тўлиқ вакциналанган одамлар карантин остига олинади», - деди Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Чези Леви. Шу билан бирга, у янги юқумли касалликларнинг 70 фоизга яқини Дельта штаммидан келиб чиққанлигини қўшимча қилиб, янги ҳолатларнинг 40-50 фоизи коронавирусга қарши эмланган одамлар эканлигини таъкидлади.

Пандемия бошланганидан буён Исроилда коронавируснинг тасдиқланган 840 минг ҳолати ва 6,5 ​​мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив